Душанба —оғир кун. Бу кунда юрак ҳуружи ҳам кўп содир бўлиши аниқланди


Польшанинг Забже шаҳри кардиологларининг аниқлашича, айнан душанба кунлари юрак билан боғлиқ муаммолар содир бўлар экан. Дам олиш кунларидан сўнг ҳафтанинг биринчи кунидаги сиқилишлар сабабли инфарктлар юзага келади.

Польшалик мутахассисларнинг маълумотига кўра, юрак ҳуружи ҳолатларининг 17 фоизи айнан душанба куни қайд этилган. 15 фоизи сешанбадан жумагача бўлган вақтда, 11-12 фоизи эса дам олиш кунларида содир бўлган.

Ҳуружлар юз берадиган вақтга келсак, соат 12 дан 18 гача бўлган вақт энг хавфли ҳисобланади. Бу пайтда инфарктларнинг 35 фоизи содир бўлади. Соат эрталаб 6 дан 12 гача бўлган вақтда 27 фоиз ҳуружлар юз беради, кечки ва тунги вақтлар эса энг сокин пайт ҳисобланади. Бу пайтга юрак билан боғлиқ муаммоларнинг 22 фоизи тўғри келган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш