Наманганда қасддан иккинчи қаватдан улоқтирилган чақалоқлар вафот этди


9 сентябрь куни Наманган тумани тиббиёт бирлашмасининг туғруқ комплексига қарашли бинонинг орқа ховлисидан фуқаро Д.Х. (1996 й.т.) ва М.Т.(1997 й.т.) ларнинг шу йилнинг 2 сентябрь куни туғилган қиз чақалоқлари тирик ҳолда топилиб, жонлантириш бўлимига ётқизилганлар, бироқ, шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан чақалоқлар вафот этишган. Бу ҳақда Бош прокуратура матубот хизмати хабар берди. 

Аниқланишича, фуқаро Д.Х. фарзандини олдига кириб, уни оёқлари нотекис (нуқсонли) туғилганлигидан аччиқланиб, ундан қутилиш мақсадида ўз чақалоғи билан биргаликда, келгусида содир этаётган қилмиши фош бўлиб қолишини олдини-олиш мақсадида шу хонада ётган М.Т.нинг қиз чақалоғини ҳам олиб, дераза ойнаси орқали уларни туғруқ комплексининг 2-қаватидан пастга улоқтириб юборган. Оқибатда чақалоқлар оғир тан жароҳатлари олишган.

Мазкур ҳолат юзасидан 09.09.2019 йилда туман прокуратураси томонидан фуқаро Д.Х.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-кисми “а,в” бандлари ҳамда туман тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқ комплекси масъул шахсларига нисбатан 116-моддаси 4-кисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Д.Х. процессуал тартибда ушланган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш