Барча талабалар бир хил стипендия олади. Битирувчи курсда аввалги тизим сақланиб қолади


Бугун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. 

Блогер Хушнудбек Худойбердиев анжумандаги айрим янгиликларни жамоатчиликка тақдим этди. 

- гранти ва тўлов-контрактда ўқийдиган барча талабаларга бир хил 400 минг сўм стипендия белгиланади. Энди олган баҳосининг стипендияга алоқаси йўқ;

- ҳозирда битирувчи курс талабаларига эски тизим сақлаб қолинади, яъни улар аввалгидек «3», «4», «5»лик стипендия тартиби сақлаб қолинади;

- лекин яхши ўқиган, илмий ва жамоатчилик ишларида фаол бўлган талабаларга ОТМ ректорлари томонидан стипендиянинг 50%игача (200 минг сўмгача) миқдорда қўшимча рағбатлантириш тартиби жорий қилинади. Бундай қўшимча стипендияни кимга беришни ректорлар ҳал қилади.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш