Ангренда поезд релсдан чиқиб кетиб "Дамас"ни босиб қолди, 2 киши вафот этди


2019 йил 10 сентябрь Тошкент вилояти Ангрен шаҳри ҳудудидан ўтувчи “Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўли 173 кмнинг “Облиқ” темир йўл станциясидан Олмалиқ КМКнинг Кон бошқармасига қарашли “Ангрен Олтин саралаш фабрикаси”га олиб борувчи темир йўл кесишмасида автотранспорт воситалари ва юк ташиш поездининг тўқнашиши оқибатида ЙТХ содир бўлган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда. 

“Тошкент-Водий” йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётга юк машинаси юк вагонларни тортиб кетаётган тепловознинг 8-вагонига урилган. Натижада вагонларнинг 2 таси изидан чиқиб кетиб, қарама-қарши йўналишда турган “Дамас” автомобилини босиб қолган.

Натижада, “Дамас” автомобилда бўлган 5 нафар фуқародан 2 нафари воқеа жойида вафот этган, 3 нафари тан жароҳати олиб, Ангрен шаҳар марказий шифохонасига ётқизилган. Шунингдек, “САМС” русумли автотранспорт воситаси ҳайдовчиси ҳам тан жароҳати билан ушбу шифохонага ётқизилган.

Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш