"Instagram" яна дунё бўйлаб ишламай қолди


Бутун дунё бўйлаб яна бир бор "Instagram" ижтимоий тармоғига киришда носозликлар юзага келди. Бу ҳақда "Downdetector" сайтида хабар берилган.

Таъкидланишича, асосан АҚШ, Буюк Британия, Франция, Руминия давлатларидаги фойдаланувчилар носозликдан арз қилишган. Шунингдек, Португалия, Германия, Италия, Туркия ва Россия ҳам бу носозликлардан четда қолмаган.

Фойдаланувчилар асосан, тармоққа киришда, хабарлар лентасини янгилашда қийинчиликка дуч келганликларини айтишмоқда.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш