Саид-Абдулазиз Юсупов устидан суд жараёни бошланди


Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида Саид-Абдулазиз Юсуповга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича ёпиқ суд бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий суди матбуот хизмати хабар тарқатган. 

Судланувчи Саид-Абдулазиз Юсупов Жиноят кодексининг 167-модда (ўзганинг ишониб топширган мулкини ўзлаштириш), 168-модда (фирибгарлик), 28,211-модда (пора беришга қасд қилиш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Юсупов ўтган йили интернетда бир қанча чиқишлари, жумладан, шубҳали инвеститциялар, учта Ф теорияси бўйича кўрсатувлари сабаб анчагина машҳур бўлганди. 

Суд жараёни давом этмоқда.

Саид-Абдулазиз Юсупов 1982 йилда Навоий вилоятида туғилган, миллати – ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – олий, оилали, муқаддам судланган, Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш