АҚШ президентлигига номзод Сандерс қашшоқ мамлакатлар аборт ёрдамида туғилишни чеклаши лозимлигини айтди


АҚШ президентлига Демократлар партиясидан номзод бўлган Берни Сандерс қашшоқ давлатларда яшовчи аёллар аборт ёрдамида туғилишни чеклашлари лозимлигини айтди.

Fox News хабарига кўра, у сайёра иқлимига бағишланган дастур вақтида бу ҳақда гапирган.

Дастурда Сандерсга сайёра аҳолиси сонини назорат қилиш бўйича савол берилган.

Аммо Сандерснинг абортни кенг қўллаш лозимлиги ҳақидаги жавоби жамоатчилик томонидан яхши қабул қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, сайёрамиз аҳолиси 2030 йилга бориб, 8,5 миллиарддан ошиши кутилмоқда.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш