Шимолий ва Жанубий Корея ўз «Евроиттифоқи»ни яратмоқчи


Шимолий ва Жанубий Корея Европа Иттифоқига ўхшаш шаклда бирлашиши мумкин, деб ёзмоқда ТАСС Корея Республикаси президентининг дипломатия ва миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Мун Чжон Инга асосланиб.

Унинг фикрича, икки давлатни иқтисодий жиҳатдан бирлаштириш учун тахминан 10-15 йил вақт кетади.

«Бирлашиш осон бўлмайди», — дея қўшимча қилган Мун Чжон Ин.

Шунингдек, бунинг учун икки Корея мутазам алоқаларини юқори босқичга ҳам олиб чиқмоқ зарур.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш