Зеленский: "Путин ва мен нимани ваъда берган бўлсак, ҳаммасини бажардик"


Россия ва Украина ўртасида тутқинларни озод қилиш ва қайтариш амалиёти бошланди. Иккала томон ҳам дастлабки босқичда 35 тадан кишини озод қилган.

Украинада ушлаб турилганлар Москвага, қарши томондагилар эса Киевга қайтарилган. Украинага қайтганларни Зеленский шахсан кутиб олган. 

Украина президенти Владимир Зеленский бу жараёнлар ҳақида фикр билдираётиб, "Ўйлайманки, биринчи босқич бажарилди. Мен Украина президенти сифатида ва Россия президенти Владимир Путин берган ваъдаларимизни бажардик.", –дея таъкидлаган. Бу ҳақда Украинанинг "Сегодя" нашри ёзди. 

Украинанинг таниқли сиёсатчиларидан бири Юлия Тимошенко бу воқеани йилнинг энг яхши воқеаси деб атаган. 

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш