Леонид Кравчук Порошенконинг асосий хатоси ҳақида гапирди


Украиналик сиёсатчилар мамлакатнинг барча минтақаларидаги аҳоли манфаатлари ва қизиқишларини ҳисобга олишлари лозим. Балансни сақламаслик, катта хатодир, дейди малакатнинг биринчи президенти Леонид Кравчук.

"Охирги даврнинг энг катта хатосини биласизми? Порошенко бир минтақанинг манфаатини бутун мамлакат бўйлаб ёйишга ҳаракат қилди. Украина шарқига, ғарбига, яна бутун Украинага бу тўғри келмайди. Одамларнинг ўз манфаатлари, қарашлари бор. Одамларни тинглаш керак, ҳар бир қонун бутун Украина манфаатини ифодалаши керак", -деди Кравчук "112 Украина" телеканали эфирида.

Шунингдек, собиқ президент Рададаги 450 та депутат ўрнини қисқартириш лозимлигини айтган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш