Тошкентда Суд раиси ёрдамчиси собиқ Ички ишлар ходими томонидан азоблаб ўлдирилди


“Jahon.uz” нашрининг ишончли манбаси хабарига кўра, Сирғали туман Маъмурий ишлари бўйича суди Раис ёрдамчиси бўлиб ишловчи Обид Шомақсудов ўзининг таниши, собиқ ЙҲХ ходими, 1964 йил 18 май куни Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ туманида туғилган, тошкент шаҳар Сирғали тумани 5-мавзе, 11-уйда яшовчи Рустам Эргашев томонидан аввал уйқу дори билан ожиз аҳволга олиб келиниб, кейин бошига тош билан уриб ўлдирилди.

Рустам Эргашев Обид Шомақсудовдан савдо учун бир неча маротаба 5 минг АҚШ доллари миқдорида пул сўраб келгани айтилмоқда.
У ушбу пулларнинг 4 минг АҚШ долларини қўлга киритгач, Обидни жисмонан йўқ қилиш, яъни уни ўлдириш ва унинг моддий бойликларига эгалик қилишни хоҳлаб қолгани айтилмоқда.

Марҳум Обид Шомақсудовни “ўтиришга” таклиф қилган Р.Эргашев унга уйқу дори бериб, уни ожиз аҳволга олиб келиб, автомашинаси билан Тошкент вилояти Зангиота туманида ҳудудида чуқурликка ташлаб кўмиб юборган.

О. Шомақсудовни кўмиб юборишдан аввал Р.Эргашев тош билан унинг бошига бир неча маротаба уриб ўта шафқатсиз муносабатда бўлган.
Р.Эргашевнинг бу жиноятни содир этишида унга, 1966 йил 13 июль куни Тошкент шаҳрида туғилган, Тошкент шаҳар, Сирғали тумани, Чоштепа кўчасида яшовчи Аманов Бахром ёрдам бергани маълум бўлди.

Бу ҳолат юзасидан журналистик суриштирув олиб борилади. Воқеаларнинг тўлиқ ривожини "Jahon.uz" нашри орқали кузатиб боринг! 

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш