Тўқаев Сенат раиси лавозимига Назарбоевнинг қизи номзодини илгари сурди


Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакат Сенати раиси лавозимига Биринчи президент Нурсултон Назарбоевнинг қизи Дариғанинг номзодини илгари сурди. Бу ҳақда Tengrinews.kz нашри хабар берди. 

Хабарга кўра, 48 нафар овоз берувчи депутатнинг барчаси Дариға Назарбоева номзодини қўллаб овоз берган. 

Эслатиб ўтамиз, аввал ҳам Дариға яширин ооз бериш билан спикерликка сайланганди. Фақат у вақтда Тўқаев ўтиш даври президенти эди. 9 июндаги сайловлардан сўнг у росмана раҳбар сифатида Сенатга раис номзодини тақдим этди. 


ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш