Филиппинда самолёт ҳалокати: тўққиз киши ҳаётдан кўз юмди


Филиппинда тиббиёт самолёти ҳалокатга учради. Натижада тўққиз киши ҳаётдан бевақт кўз юмди. Бу ҳақда 1 News Now телеканали хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, учоқ Манилага учаётган бўлган ва Каламба шаҳрида ҳалокатга учраган. Тўққиз киши икки нафар учувчи, уч ҳамшира, врач, бемор ва унинг рафиқасидан иборат бўлган. Самолёт қулаши натижасида яна икки киши жароҳат олган.

Ҳалок бўлганлар орасида Янги Зеландия фуқаролари ҳам бўлгани айтилмоқда.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш