Наманганда ЙТҲ: уч киши ҳаётдан бевақт кўз юмди


2019 йил 29 август куни Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида яшаган 52 ёшли А.А.бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашинасини “Тегирмон” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Учқўрғон-Хақулобод” йўлида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай йўлнинг қарама-қарши томонига ағдарилган. 

Кейин шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган Андижон вилоятида яшовчи 24 ёшли С.М. бошқарувидаги “Исузу” русумли юк автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, “Дамас” автомашинаси ҳайдовчиси А.А. жароҳат олиб воқеа жойида, унинг икки нафар йўловчилари эса касалхонага олиб келинганида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш