Абдулазиз Комилов Буюк Британиянинг янги элчисини қабул қилди


28 август куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Тимоти Торлотни қабул қилди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Элчи ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.

Икки томонлама муносабатларнинг динамик характери ва Ўзбекистон ҳукумат делегациясининг 9-12-июл кунлари Лондон шаҳрига қилган ташрифининг самарали якунлари мамнуният билан қайд этилди, дейилади вазирлик хабарида.

Учрашувда Ўзбекистон ва Буюк Британиянинг сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш учун мавжуд улкан салоҳиятни рўёбга чиқаришдан манфаатдорлиги тасдиқланган.


ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш