Диққат! Тошкентдан Самарқандга қўшимча поезд йўлга қўйилмоқда


“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ маъмурияти, мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллиги ҳамда кўп сонли йўловчиларнинг талаб ва истакларини инобатга олиб, 2019 йил 1, 2, 3 сентябрь кунлари “Самарқанд – Тошкент – Самарқанд” йўналишида "Афросиёб” юқори тезликда ҳаракатланувчи поездларининг ҳаракати йўлга қўйилишини маълум қилган.

2019 йил 1, 2, 3 сентябрь кунлари “Самарқанд-Тошкент- Самарқанд” йўналишида ҳаракатланадиган №773/774-сонли “Афросиёб” замонавий поездлари соат 11:08 да Самарқанд вокзалидан, соат 17:00 да эса Тошкент Марказий вокзалидан ҳаракатланади.

Аввалроқ, Тошкентдан Урганчга қўшимча поезд қўйилгани маълум бўлган эди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш