Россия Борис Жонсон ва Ким Чен Инни Ғалабанинг 75 йиллиги байрамига таклиф этди


Россия Британия бош вазири Борис Жонсон ва КХДР етакчиси Ким Чен Инни Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан Москвага таклиф этди. Бу ҳақда Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковга асосланиб, РБК хабар берди.

«Борис Жонсонга таклиф жўнатилди. Шунингдек, Ким Чен Инга ҳам», — деган Ушаков.

Эслатиб ўтамиз, Ким Чен Ин илк бор Россияга 25 апрелда ташриф буюрган ва Владивостокда В.Путин билан учрвшганди.

Борис Жонсон эса Британия ташқи ишлар вазири сифатида 2017 йил охирида Россияга келганди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш