Одессадаги меҳмонхонада ёнғин: 8 киши ёниб кетди, 10 киши жабрланди


Украина фавқулодда вазиятлар давлат қўмитаси Одессадаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берди.

Ёнғин 16 августдан 17 августга ўтар кечаси «Токио стар» меҳмонхонасида содир бўлган. Иккинчи қаватдаги 1 минг. кв. м ҳудудни қамраб олган.

«Ҳодиса туфайли 8 киши ҳалок бўлди, 10 киши жароҳат олди», — дейилади қўмита баёнотида.

Ёнғинни ўчиришга 65 нафар қутқарувчи ва 13 та техника жалб этилган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш