Долларнинг расмий курси 9 минг сўмдан ошди


Ўзбекистон Марказий банки 2019 йилнинг 16 августидан б хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилаган.

Унга кўра, АҚШ доллари курси яна ошди (+179,00 сўм) ва илк бор 9061 сўм этиб белгиланди. Бу Ўзбекистонда илк бор долларнинг 9 минг сўмдан ошишидир. 

Евро курси ҳам кескин ошди (+163,84) ва бир евро 10092,14 сўм этиб белгиланди. Британия фунт-стерлинги 10 926 сўмни, Россия рубли 138,47 сўмни ташкил қилган. 

Аввалги ҳафтада ҳам худди шу сценарий такрорланганди. Дастлаб тижорат банклари курсни ошириб, сўнгра МБ баёноти билан доллар ошганди. 

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш