Давлат божхона қўмитасининг собиқ мансабдори судда оқланди


Собиқ МХХ Тошкент шаҳар бошқармаси Тергов бўлинмаси бошлиғининг қарори бекор қилинди. Давлат Божхона қўмитаси Бухоро вилоят Бошқармаси бошлиғи оқланди.

“Jahon.uz” ахборот портали қўлга киртиган тергов ва судга оид ҳужжатларда келтирилишича, 2019 йил 8 август куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди кассация инстанцияси судлов ҳайъати ўз биносида судланган Т.Алиев ва унинг адвокати А.Алимқуловнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг 2015 йил 7 августдаги ҳукмига кўра, Алиев Турғун Нурматович келтирилган кассация шикояти асосида кўриб чиқди.

Суднинг ҳукмига кўра, Т.Алиев бошқа шахслар билан уюшган жиноий гуруҳга бирлашиб, ўзаро келишувга кўра, “Тўқимачи” темир йўл станцияси орқали хўжалик юритувчи субъектнинг номидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорти билан шуғулланиб келиб, ушбу маҳсулотларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиб, уларнинг экспортини амалга оширишда юзага келган муаммоларни Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона Қўмитаси масъул мансабдор шахсларида мавжуд имкониятлар ва маъмурий ресурслар воситасида бартараф этиш юзасидан ўзаро жиноий тил бириктирганлари аниқланган.

Аммо, Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди кассация инстанцияси судлов ҳайъати, Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг 2015 йил 7 августдаги Алиев Тургун Нурматовичга оид Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 212-моддаси 3-қисми “а, в” бандлари билан айбли деб топиш ҳақидаги ҳукми бекор қилди.

Алиев Тургун Нурматовични ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 212-моддаси 3-қисми “а, в” бандларида назарда тутилган жиноят аломатлари (жиноят таркиби) бўлмаганлиги сабабли реабилитация қилишни ва унга нисбатан юритилган мазкур жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан ҳаракатдан тугатилишини белгилади.

Суднинг ҳукми билан тайинланиб, тўланган 39.505.830 сўм жарима пуллар Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман молия бўлимидан оқланган Т.Алиевга ундирилиши ҳам таъкидланди.

Суд мажлисида гувоҳ А.Абдураҳимов қуйидагиларни, яъни у 2010 йилнинг июль ойидан 2014 йилнинг июнь ойига қадар Ўзбекистон Республикаси ДБҚда 2-бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаганлигини, МХХ ходимларини топшириқларини бажармаганлиги учун ўрталарида келишмовчилик пайдо бўлганлигини, кейинчалик уни қамашганликларини, ҳозирда манзил-колонияда жазо ўтаётганлигини, Т.Алиевни Тошкент вилояти божхона бошқармасида бирга ишлаганлиги учун танишлигини айтган. Шунингдек, у билан ҳеч қачон пора олди-бердиси қилмаганлигини, терговда берган кўрсатувларини тасдиқламаслигини, бу кўрсатувларни жисмоний тайзиқ остида берганлигини, бу ишларнинг бошида МХХ ходими Н.Тўрақулов турганлигини, унинг турмуш ўртоғи ва фарзанди МХХ ходимлари томонидан олиб кетилиб, “гаров”да ушлаб турилганлигини, ҳужжатларга имзо қўйиб бермаса фарзандини гиёҳвандлик модда билан қаматиб юбориш билан қўрқитганлигини, оила аъзоларига зарар етмаслиги учун ҳамма нарсага рози бўлганлигини ва терговчи томонидан тақдим этилган тайёр кўрсатувлар тақдим қилинганлигини баён этган. У фақат имзо қўйиб берганлигини, ҳеч қачон Т.Алиевдан пора олмаганлигини, олди-берди қиладиган ишни ўзи бўлмаганлигини, кўрсатувидаги суммалар МХХ томонидан белгиланганлигини, дастлаб катта миқдорда пора олинганлиги ёзилганлигини, кейинчалик ўзаро тортишиб, 38.000 АҚШ долларига туширганлигини, У.Хасанов ДБҚ 1-бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаганлигини, унга пул берганлиги ҳақидаги кўрсатувлари нотўғри эканлигини, бу кўрсатувларни ҳам мажбурлов остида берганлигини, З.Қодировни танимаганлигини, фақатгина судда уни маҳбусларни ташийдиган автомашинада кўрганлигини, унга жиноят иши бўйича ҳукм берилмаганлигини, у ерда қандай ҳолатлар кўрсатилганлигини билмаслигини баён қилган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш