Фарғонада дизел ёқилғиси бочкасини пайвандлаётган ишчи бахтсизлик қурбонига айланди


14 август куни соат 15:20ларда Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳрида яшаган 44 ёшли Ф.М. уйи олдида жойлашган устахонада дизель ёқилғиси сақлаш учун мўлжалланган бочкани пайвандлаётган вақтида чақнаш содир бўлган. 

Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, Ф.М. куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш