Атамбаевга қарши яна иккита айблов эълон қилинди


Махсус кучлар томонидан қўлга олинган ва 26 августга қадар қамоққа ҳукм қилинган Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаевга қарши яна иккита айблов эълон қилинди.

Бу ҳақда Атамбаевнинг адвокати Сергей Слесаревга асосланиб, РИА «Новости» хабар берди. Унда маълум бўлишича, Алмазбек Шаршенович коррупцияга оид иккита ишда айбланмоқда.

Ҳозирда собиқ раҳбарга 10 та иш очилган.

Атамбаев тергов органлари билан келишишдан бош тортиб, ҳуқуқлари бузилаётганини эълон қилган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш