Меркель сиёсатдан кетишини эълон қилди. Охирги учрашувларда уни қалтироқ тутганди


Германия канцлери Ангела Меркель 2021 йилдан сўнг сиёсатдан кетишини тасдиқлади. Бу ҳақда Ostsee-Zeitung газетаси хабар берган.

Меркель бу ҳақда мазкур газета ўқувчилари билан учрашув вақтида маълум қилган. Унга кўра, сиёсатчи муддат тугагач фаол сиёсий фаолият билан шуғулланмайди.

Эслатиб ўтамиз, июнда Украина президенти Зеленский, сўнгра Финляндия бош вазири билан учрашган Меркелни қалтироқ тутган ва муҳокамаларга сабаб бўлганди.

Меркель Германия кацлери лавозимини 2005 йилдан эгаллаб келади.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш