Автомашина ўриндиғи остига қурол яшириб олиб киришга уринган шахс тўхтатилди


«Қурол тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ёки олиб чиқиш, транзит қилиш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг рухсатномаларига кўра амалга оширилади.

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасининг «Даут-ата» чегара божхона постида ўзининг қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Х.А. бошқарувидаги «Cobalt» русумли автомашина белгиланган тартибда кўздан кечирилганда, автомобилининг орқа ўриндиғи тагига 1 дона газли пневматик тўппонча хуфиёна тарзда яшириб қўйилганлиги фош бўлди.

Навоий вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган профилактик чора-тадбирлар давомида Навоий шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаролардан бири А.Ф. эса уйида сақланган ов қуролини ўз хоҳиши билан божхона органларига тақдим қилди.

Тошкент халқаро аэропортида аниқланган божхона қонунбузилиши ҳолатида эса хориждан учиб келган йўловчилардан бири В.С. 1 дона патронни «яшил» йўлак орқали олиб киришга уринган вақтида тўхтатиб қолинди.


ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш