Меҳмонга борган ака-укалар уй эгасини пичоқлади


11 август куни Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз тумани Қумқишлоқ МФЙда яшовчи 24 ёшли Ш.Х. ва бирга яшовчи акаси 29 ёшли Ф.Х.лар ва 23 ёшли М.Т.нинг уйида ўзаро жанжал содир бўлган.

ИИВ матбуот хизматига кўра, Ф.Х., уй эгаси М.Т.ни ушлаб турган вақтида Ш.Х. унинг кўкрак ва чап оёқ сон қисмларига пичоқ билан жароҳат етказган. Натижада М.Т. касалхонага ётқизилиб, ака-укалар қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш