Самарқанд шаҳрида АЁҚШ ёниб кетди. Ёнғин сабаби маълум


2019 йилнинг 12 август куни Самарқанд шаҳрида жойлашган “Автогаз-Инвест” оилавий корхонасига қарашли кўп ёқилғили автомобилларга суюлтирилган газ ва бензин ёқилғисини қуйиш шохобчасида ёнғин бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Воқеа жойига 5 та ёнғин ўчириш автоэкипажи ва 2 та ёрдамчи техникалар жалб этилган. Биринчи бўлинмалар воқеа жойига соат 17:30 да етиб борган ва ёнғин соат 17:40 да қуршаб олиниб, соат 17:50 да тўлиқ бартараф этилган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган.

Ёнғинни тахминий сабаби шохобчага ёқилғи қуйиш учун келган “Nexia 1” русумли автомобилга бензин қуйиш вақтида электр статик ҳодисаси рўй бериши кўрсатилган.

Ёнғин оқибатида шохобчанинг 2 та газ ва 1 та бензин қуйиш колонкалари, 200 кв.метр майдонда шифти, томи ҳамда оператор хонасининг ички жиҳозлари ёниб зарарланган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш