Имтиҳонларнинг 15-кунида 371 нафар абитуриент тестга келмади


Давлат тест маркази ўз расмий каналида олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ўтказилаётган тест синовларининг ўн бешинчи куни ҳақида маълумот бериб ўтди. 

2019-йил 13-август 1-смена

Республика бўйича 8 та ҳудудда 1-сменадаги тест синовлари бир вақтда соат 08:00 да бошланди.

Тест синовларида биринчи сменада жами 13 867 нафар абитуриент иштирок этиши белгиланган эди. Шундан:
- 13 495 нафар абитуриент тест синовларида иштирок этмоқда;
- 371 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларига келмади;
- 1 нафар абитуриент тартиб-қоидаларни бузганлиги сабабли ҳудудга кириш жойида тест синовларидан четлаштирилди.

Тест синовлари бўлиб ўтаётган ҳудудлар:
1. Қорақалпоғистон Республикаси;
2. Андижон вилояти;
3. Фарғона вилояти;
4. Бухоро вилояти;
5. Хоразм вилояти;
6. Жиззах вилояти;
7. Навоий вилояти;
8. Самарқанд вилояти.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш