Олимлар океандан 500 ёшга кирган акулани топдилар


Олимлар Шимолий Атлантикада яшовчи ёши 500 га етган акулани топдилар. Бу ҳақда Британиянинг The Sun нашри ёзди.

Ушбу ёши улуғ акула греланд акуласи турига мансубдир.

Унинг ёшини танасининг узунлигига қараб аниқлаш мумкин, чунки бу турдаги акулалар йилда бир сантиметрга ўсадилар.

500 ёшли акуланинг узунлиги 5,4 метрни ташкил этган. Тахминан жонивор 1505 йилда дунёга келган. Бу даврда масалан Марказий Осиёда темурийлар сулоласи тугаб, Шайбонийлар ҳукмронлиги бошланаётган эди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш