Ҳиндистонда сув тошқинлари 5 кунда 174 инсонни ҳаётдан олиб кетди


Ҳиндистонда кучли муссон ёмғирлари туфайли юзага келган сув тошқинлари оқибатида 174 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The Times of India нашри хабар бериб ўтди.

Аввалроқ, бу рақам 100 кишига етгани ҳақида маълум қилинганди.

Тошқинлар сабаб охирги 24 соат ичида 33 киши қурбон бўлди. Ҳалок бўлганларнинг катта қисми Керала ва Гужарат штатларидандир. Бу минтақалар умумий қурбонлар сонида ҳам етакчилик қилмоқда. Масалан Кералада жами 72 киши, Гужаратда эса 33 киши ўлган. Учинчи ўриндаги Махараштра штатида 30 киши ҳаётдан кўз юмган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш