Абдулла Арипов Туркманистонда Димитрий Медведев билан учрашди


Биринчи Каспий иқтисодий форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Дмитрий Медведев билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар берди. 

Урганч шаҳрида жорий йил 30 май куни бўлиб ўтган ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг илк мажлиси ўзаро манфаатли ҳамкорлик кўламини истиқболли лойиҳалар асосида кенгайтириш, олий даражадаги мулоқотлар чоғида эришилган келишувларни муваффақиятли амалга оширишга хизмат қилаётгани қайд этилган, дейилади хабарда.

Учрашувда савдо-иқтисодий, ахборот коммуникациялари технологиялари, энергетика ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишда мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Ҳукумат раҳбарлари биринчи Каспий иқтисодий форуми мамлакатларимиз учун фойдали мулоқотларга бой бўлаётганини, унинг доирасида билдирилаётган таклифлар икки ва кўп томонлама мулоқотни фаоллаштиришга хизмат қилишини таъкидлашди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш