Мун Чже Ин Шавкат Мирзиёевни Жанубий Кореяга таклиф этди


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги парламент делегациясининг Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Сенатнинг расмий сайтида хабар берилди. 

Мун Чжэ Ин Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ва янгиланишларга юқори баҳо берган.

Учрашув якунида Мун Чжэ Ин Ўзбекистон Республикаси Президентига чуқур ҳурмати ва эҳтиромини изҳор қилган, ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлашга умид билдириб, Шавкат Мирзиёевни Корея Республикасига ташриф буюришини таклиф қилган.

Мун Чжэ Ин Ўзбекистонда корейс миллати вакилларига кўрсатилаётган илиқ муносабат учун Ўзбекистон халқига яна бир бор ўз ташаккурини изҳор қилган.


ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш