Жээнбеков Атамбаевни конституцияни қўпол равишда бузишда айблади


Қирғизистон президенти Сооранбай Жээнбеков собиқ президент Алмазбек Атамбаевни мамлакат конститутциясини қўпол равишда бузишда айблади.

Президент бу ҳақда республика хавфсизлик кенгаши йиғилишида таъкидлаган.

Жээнбеков собиқ қирғиз лидерини «қонун ва конститутцияни қўпол равишда бузиш»да айблаб чиққан.

У хавфсизлик кенгаши вакилларига керакли тадбирларни кўриш ва мамлакатда хавфсизликни таъминлашни буюрган.

Эслатиб ўтамиз, 7 август куни Қирғизистонда Алмазбек Атамбаевни Қўйтошдаги қароргоҳида қўлга олиш амалиёти бошланди. Тўқнашувларда 52 киши яраланди, 1 киши ҳалок бўлди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш