Туркия Қримнинг Россияга қўшилганини тан олмаган, олмайди ҳам—Эрдўғон


Туркия президенти Ражаб Тоййип Эрдўғон Анқарада Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашди.

Турк лидери матбуот анжуманида мамлакат Қрим яриморолини Украинаники дея тан олишини айтган. Эрдўғонга кўра, Туркия Қримнинг Россияга қўшилганини тан олмаган, олмайди ҳам.

Шунингдек, у қрим-татарларининг Анқара ва Киев ўртасидаги алоқасида муҳим элемент дея таъкидлаган. Донбассдаги можароларнинг тезроқ баҳам топишига умид билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Қрим Россияга 2014 йилда қўшиб олинган, руслар референдум натижаларини рўкач қилсада, Ғарб давлатлари Россиянинг бу ишини қоралайди. 


ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш