Британияликлар саёҳатни энг севувчи миллат дея топилди


Буюк Британия, Хитой ва АҚШ аҳолиси сайёрамизда саёҳат қилишни энг хуш кўрувчилар деб топилди. Бу ҳақда Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси (IATA) тадқиқотига асосланиб маълум қилинган.

Унга кўра ўтган йили 126 миллион британиялик (жами йўловчиларнинг 8,6 фоизи) самолёт орқали бошқа давлатларга отланишган. АҚШда эса бу кўрсаткич 115 миллон киши (7,6 фоиз), Хитойда эса 97 миллион киши (6,6 фоиз) ни ташкил этган.

Тўртинчи ўринда 94 миллиондан зиёд йўловчи билан Германия турибди.

Ўтган йили авиакомпаниялар бутун дунё бўйлаб жами 4,4 миллиард кишини ташиган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш