Россияда ҳарбий омбор портлади: қурбон бор


Россиянинг Красноярск ўлкасида ҳарбий ўқ-дорилар омборида портлаш натижасида бир киши ҳалок бўлди. Яна саккиз киши турли даражада яраланган. Бу ҳақда «Газета.ru»  нашри хабар берди. 

Ҳодиса жойида истиқомат қиладиганлар эвакуация қилинган. Одамлар портлаш ўрнидан 20 километр узоқликда жойлаштирилган.

6 август куни ҳарбий омборда ўқ-дориларниг портлашига сабаб бўлган ёнғин содир бўлганди. Ачинскдаги ёнғин айни дамда бартараф этилган.

Эслатиб ўтамиз, шунга ўхшаш ҳодиса Қозоғистоннинг Арис шаҳрида ҳам кузатилганди. Ўшанда бутун аҳоли шаҳардан кўчирилганди. 


ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш