Эрдўғон: Туркия Сурия шимолида янги операцияларни бошлайди


Туркия президенти Ражаб Тоййип Эрдўғоннинг фикрича, мамлакатнинг жанубий чегаралари ҳануз хавфдан ҳоли эмас.

Шу сабабли турклар етакчиси Сурия шимолидаги «Фрот қалқони» ва «Зайтун новдаси» режаларининг янги босқичда амалга оширилишини билдирган.

Унинг фикрича, Туркия ҳозир ҳаракат қилмаса, келажакда бунинг учун катта товон тўлаши мумкин.

«Туркия хавфсизлиги — бу НАТО ва бутун минтақанинг хавфсизлигидир», — дея Эрдўғондан иқтибос келтирмоқда «Haberturk».

Сурия шимолидаги курдларнинг мустақиллик учун ҳаракати Туркия учун катта хатар саналади. Чунки уларнинг таъсирида Туркия ҳудудида яшовчи курдлар ҳам мустақилликка интилишни бошлаши мумкин. 

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш