Адольф Гитлер туғилган уй қайта таъмирланади


Нацистлар  Германияси лидери Адольф Гитлер туғилган уй давлат ихтиёрига ўтказилди.  Бу ҳақда Британиянинг Daily Mail нашри ёзди. 

Ушбу уй Австриянинг Браунау-ам-Инн шаҳрида жойлашган.

Австрия ҳукумати уй эгаси Герлинда Поммер компенсация сифатида 810 минг евро тўлаган. Уй қайта реконструкция қилиниши     
кўзда тутилган. 

Расмийлар  ушбу бинодан ижобий мақсадда фойдаланмоқчи ва бунинг учун архитекторлардан ёрдам сўраганлар. Австрия ташқи ишлар вазири Вольфганг Пешорнас ушбу уйда фашизмнинг ҳар қандай кўриниши ва уни эслатувчи ҳолатлар бўлишига қарши чиққан.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш