Собиқ Президент Порошенко Украинани тарк этди


Украинанинг собиқ президент Петр Порошенко оиласи билан мамлакатни тарк этди ва Туркияга йўл олди. Бу ҳақда «Украинская правда» ёзди.

Нашр маълумотига кўра, ўтган ҳафтада Порошенко оиласининг бир қисми Туркияга учган, унинг ўзи эса якшанба куни аэропортда пайдо бўлган.

Собиқ президент давлат томонидан тақдим этиладиган қўриқчилардан бош тортган. Унинг қанча муддатга тансоқчиси юриши очиқланмаган.

Эҳтимолий сабаб сифатида Порошенколар оиласининг таътилга кетаётгани кўрсатилган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш