Афғонистонда бомба қўйилган автобус портлади, 34 киши қурбон бўлди



Афғонистоннинг ғарбидаги Фарах провинциясида теракт оқибатида 34 киши ҳаётдан кўз юмди, 17 киши эса жароҳат олди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВларга асосланиб, ТАСС хабар берди.

Қандаҳор-Ҳирот трассасида портловчи модда ўрнатилган автобус портлаган. Ҳозирча ҳеч бир экстремистик ташкилот бу ишни ўз зиммасига олмаган.

Бир ойда Афғонистонда портлашлар оқибатида 70 киши ҳалок бўлган. Масалан 1 июль куни Кобулдаги дипломатик кварталдаги портлашда 34 киши қурбон бўлганди. Бу терактни «Толибон» ўз зиммасига олган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш