«Саримсоқ фестивали»да номаълум киши 3 кишини отиб ташлади, яна 11 киши жабрланди



Калифорниядаги Гилрой шаҳрида ўтказилаётган «Саримсоқ фестивали»да номаълум шахс йиғилганларга қарата ўт очди. NBC Newsнинг хабар беришича, энг камида 3 киши ҳалок бўлган.

Шунингдек, 11 киши жабрланган. Ҳозирча расмийлар қурбонлар ва жабрдийдалар ҳақида аниқ маълумот берганича йўқ.

«Саримсоқ фестивали» ҳудудда ўтказиладиган анъанавий овқат байрами саналади.

Шаҳар полицияси фуқаролар учун махсус слиния очди, унда қидирилаётган шахслар ҳақида маълумот бериш мумкин.

Гувоҳларнинг айтишича, жиноятчи 30 ёшлар атрофидаги оқ танли эркак бўлган. У 10 тадан 15 мартагача ўқ узгани маълум қилинган. Ҳозирда воқеа жойида полиция текширув ўтказмоқда.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш