Сибирда ўрмон ёнғинлари қарийб 3 миллион гектарни қамраб олди


«Планета» илмий-тадқиқот маркази Сибирда давом этаётган ўрмон ёнғинларининг космосдан туширилган тасвирини чоп этди.

Тасвирдан кўриш мумкинки, 29 июль ҳолатида Россиянинг жанубий чегараларини қалин тутун қамраб олган, унда ёнғиннинг ўнлаб марказларини кўриш мумкин.

Ёнғинлар асосан, Иркутск, Красноярск вилоятлари ва Ёқутистонда содир бўлмоқда.

Коинотдан олинган суратлар ҳар суткада чоп этилмоқда. Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, ёнғилар қамрови қарийб 3 милллион гектарни ташкил этмоқда.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш