Саудия Арабистони шаҳзодаси вафот этди


Саудия Арабистони шаҳзодаси, амалдаги подшоҳ Салмоннинг катта акаси Бандар бен Абдул Азиз Ал-Сауд 95 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда SPA информацион агентлиги хабар қилди.

Подшоҳ саройи маълумотига кўра, дафн маросими бугун Макаадаги "Масждид ал-Харам" да ўтказилган.

Бандар бен Абдул Азиз 1923 йил таваллуд топган. Ўз ҳохишига кўра мамлакатда бирор расмий лавозимни эгалламаган.

Саудия Арабистони ОАВлари маълумотига кўра шаҳзода узоқ йиллардан бери хасталикдан азоб чекиб келаётган эди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш