Бердимуҳаммедовни ўлдига чиқарганлар қамоққа олинмоқда-ОАВ


Ёдингизда бўлса бир ҳафтача илгари Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг вафот этгани ҳақида миш-мишлар тарқалган эди.

«Хроника Туркменистана» нашри тарқатган хабарга кўра, Президент ҳақида хабар тарқатган уч нафардан кам бўлмаган фуқаролар қўлга олинган. Ҳозида кучишлатар тизимлар қолган айбдорларини ҳам изламоқда.

Президент ўлими ҳақидаги хабар 20 июль куни кечаси Ютуб каналларидан бирида пайдо бўлди. Унинг муаллифи Акмухаммед Велсапаров эди. Арқадағ жамоатчиликка анчадан бери кўриниш бермай қўйганди.

Марказий Осиё муаммолари мониторинги маркази директори Аслан Рубаев ҳам бу маълумотни тасдиқлаган эди. Лекин у ўша куниёқ жамоатчиликдан узр сўради.

25 июнь куни эса Бердимуҳаммедов телевидение орқали кўриниш берди. Шунингдек, унинг Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан табриклагани ҳам хабар қилинди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш