Жанубий Кореядаги тунги клубда икки киши вафот этди. Жабрланганлар орасида эса Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор


Жанубий Кореянинг Кванджу шаҳрида жойлашган тунги клубларнинг бирида содир бўлган бахтсиз ҳодиса туфайли икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Интерфакс нашри ёзди.

Ҳар икки ҳалок бўлган фуқаро Жанубий Корея фуқароси бўлган. Шунингдек 10 киши жароҳатланган, улар орасида Янги Зеландия, Италия, Бразилия ва Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор.

Таъкидланишича, шаҳарда ўказилаётган сув спорти бўйича жаҳон чемпионатига ўрнатилган конструкциялардан бири қулаб тушган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш