Россия ҳукумати мухолифи саналган Навалний шифохонага тушиб қолди


Путин бошчилигидаги амалдаги Россия ҳукуматига қарши танқидий фикрлари билан танилган Алексей Навалний шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда "Газета.ру" нашри хабар берди.

Москва шаҳридаги 64 шаҳар шифохонаси врачлари маълумотига кўра, Навалнийнинг ҳозирги ҳолати анча барқарор.

У ҳозирда терапевтлик бўлимида қолмоқда.

Аввалроқ, Москва суди Навалнийни 30 кунлик маъмурий қамоққа олиш тўғрисидаги қарорни чиқарганди.

Навалний Россия сиёсий ҳаётида анча машҳур шахс вайирик видоеблогер саналади. Унинг Ютуб каналининг ўзида 3 миллионга яқин обуначиси бор.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш