The Wall Street Journal: "Шимолий Корея янги ядровий ракеталар ишлаб чиқаришни давом эттирмоқда"


Шимолий Корея АҚШ президенти Трамп ва Ким Чен Ин ўтган йили Сингапурда учрашган вақтда 12 та ядровий ракета ишлаб чиқарган. Бу ҳақда Қўшма Штатларнинг The Wall Street Journal нашри ёзмоқда.

Газета ушбу маълумотни АҚШ мудофаа бошқармасидан олган. Унга кўра, КХДРнинг ядровий объектлардаги ҳаракатлари мамлакат янги қуролларни тайёрлаётганидан дарак беради. Жами бўлиб КХДРда 20 тадан 60 тагача ядровий бомба бўлиши мумкин.

Ким Чен Ин Трамп билан муаммолар юзасидан уч марта учрашди. Сингапурдаги учрашув муносабатларни илиқлаштиргани айтилган бўлса, Ханойдаги саммит натижасиз тугади.

Икки ўртада ишончсизлик кучайиб бораётган вақтда кутилмаганда 30 июнь куни Трамп Шимолий Корея чегарасида Ким билан пайдо бўлди ва КХДР тупроғига қадам қўйган илк Америка президентига айланди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш