Месси дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди


«Барселона» клуби ва Аргентина термаси ҳужумчиси Лионель Месси термадан бир ўйинга четлатилди ва 1,5 доллар жаримага тортилди.

Четлатишга футболчининг Америка кубоги-2019 даги ҳаракатлари сабаб бўлган.

Натижада Месси 2022 йилги Жаҳон чемпионати саралаши учун бўладиган илк баҳсни ўтказиб юборади.

Америка кубоги ярим финалида Аргентина Бразилияга 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраганди.

Ўша учрашувда Месси ўйин ҳакамини танқид қилган ва учинчи ўрин учун тақдирлашга келмаганди.

Шунингдек, у Жанубий Америка футбол конфедерацияси (КОНМЕБОЛ)даги коррупция ҳақида гапирганди, аммо кейинроқ бу сўзлари учун узр сўраган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш