Ниҳоят: Борис Жонсон Буюк Британиянинг янги бош вазири


Бугун Буюк Британия ва Шимолий Ирландия қўшма қироллиги тарихида муҳим воқеа юз берди: мамлакатда энг нуфузга эга бўлган лавозим саналган бош вазир мансабига консерватор Борис Жонсон эгаллади.

У якуний овоз беришда ташқи ишлар вазири Жереми Хантни мағлубиятга учратган.

Жонсон эртадан ўз лавозимига киришади. Аввалги бош вазир Тереза Мэй 24 май куни Брексит жараёни билан боғлиқ муаммолар сабаб кетишини эълон қилган эди.

Жонсон 2008 йилдан 2016 йилга қадар Лондон мэри бўлган. 2018 йил июлидга қадар ташқи ишлар вазири бўлган.

Эслатиб ўтамиз, дастлаб бош вазирлик постига 12 киши кўз тикаётган эди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш