Қашқадарёлик тадбиркор ҳоким ўринбосарини ёқиб юборгани видеоси тарқалди


Қашқадарёнинг Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари М.Т. (1976 йилда туғилган, суратда) “Ҳисор Сарлочин” компаниясига тегишли савдо дўконларини бузиш ишларини ташкиллаштираётган вақтда, мазкур жамиятда ишловчи фуқаро Б.И. (1963 йилда туғилган) ўзига тегишли савдо дўконини бузилишига фаол қаршилик кўрсатиб, М.Т.нинг юзига елим идишда бўлган бензинни сепиб, уни ёқиб юборгани ҳақида хабар қилган эдик.

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар беришича, ёнғин натижасида Туман ҳокими ўринбосари танасининг 35—40 фоизи куйиб, шифохонага ётқизилган.

Фуқаро Б.И.га нисбатан эса туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва у ушланган.


ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш