«Зеленскийни қонли майдан кутади». Рус шовинисти янги баёнот билан чиқди


Шовинистик фикрлари билан омма эътиборида бўладиган РЛДП етакчиси Владимир Жириновский Украина келажаги борасида ажабтовур башорат билан чиқди. Унга кўра, икки йилдан сўнг, бу мамлакат бутунлай Россиянинг бир қисмига айланиши мумкин.

Унга кўра, амалдаги президент Зеленский ўз ўрнида икки йилча туриши мумкин, кейин уни «қонли» майдан кутмоқда.

Жириновский Украинани саратоннинг тўртинчи босқичини ўтказаётган хастага қиёслаган.

«Мамлакатда иқтисодиёт йўқ, одамлар кетяпти. Зеленский икки йил туриши мумкин. Кейин уни алмаштирадилар», — деган у.

Эслатиб ўтамиз, 21 июль кунги Рада сайловларида Зеленский партияси 44 фоиз овоз билан ғалаба қозонган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш